АБУ НАСР ИСМОИЛ АЛ-ЖАВҲАРИЙ АЛ-ФАРОБИЙ ВА УНИНГ ИЖОДИЙ МЕРОСИ ҲАҚИДА
Main Article Content
Abstract
Мақола ўрта асарларда ватанимиздан дунё илм-фаннинг турли соҳалари ривожига хизмат қилган асарлар ёзган алломалардан бирини таништиради.Улардан бири Абу Наср Исмоил ал-Жавҳарий ал-Фаробийдир. У инсоният учун луғат борасида “Ас-Сиҳоҳ”, араб тили граматикаси фани учун “Муқаддим”, араб шеърияти бўлмиш “аруз” мавзусида “Аруз ул-варақа” каби муҳим аср қолдириб кетди. Унинг “ас-Сиҳоҳ”асари луғат илмида янги жабҳани бошлаб берди. “Аруз ул-варақа” асари билан аруз илмида ислоҳотлар олиб борди. Дунёниг кўплаб юртларида илм талабида бўлди. Исҳоқ ибн Иброҳим (335ҳ.т/946), Абуссарий Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Асбаҳаний, Абу Али ал-Форисий каби устозлардан илмни турли соҳаларини ўрганди. Абу Али Ҳасан ибн Али, Абу Муҳаммад Исмоил ибн Муҳаммд Даҳҳон, Абу Мансур ал-Бешкий, каби шогирдларни етиштириб чиқарди.