ХОНАДОНЛАРДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЎҒИРЛИК ЖИНОЯТЛАРНИ ФОШ ЭТИШ ТАКТИКАСИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Main Article Content

Ж.Маматқулов

Abstract

Магистрлик диссертациясида хонадонларда содир этилган ўғирлик жиноятларни фош этиш тактикасини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот иши амалга оширилди. Бу борада, айниқса, ички ишлар органлари фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш, соҳани бошқаришни ахборот, моддий-техник ҳамда методик жиҳатдан таъминлаш ҳамда инновацион лойиҳаларни жорий этишга қаратилган таклифлар аҳамиятли ҳисобланади. Хонадонларда содир этилган ўғирлик жиноятларни фош этиш тактикасини такомиллаштиришда ички ишлар органлари тезкор бўлинмаларининг бошқа соҳавий хизматлар, жамоатчилик билан ҳамкорлиги ҳамда магистрлик диссертация ишининг натижаси сифатида фаолиятни ташкил этишда мавжуд муаммо ва камчиликлар атрофлича ўрганилиб, уларни бартараф этиш борасида илмий ва амалий жиҳатдан асослантирилган таклиф ва тавсиялар берилган.

Article Details

How to Cite
Ж.Маматқулов. (2024). ХОНАДОНЛАРДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ЎҒИРЛИК ЖИНОЯТЛАРНИ ФОШ ЭТИШ ТАКТИКАСИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. PEDAGOGS, 60(2), 43–51. Retrieved from https://pedagogs.uz/index.php/ped/article/view/1603
Section
Статьи