ҲУДУДЛAРНИНГ ТУРИЗМ ИНФРAТУЗИЛМAСИ ВA УЛAРДAН СAМAРAЛИ ФOЙДAЛAНИШ ЖИҲАТЛАРИ

Main Article Content

Г.Раджабова

Abstract

Тобора глобаллашиб, мамлакатлараро иқтисодий интеграция кучайиб бораётган жаҳон хўжалигининг бугунги ўзига хос босқичини туризмни фаол ривожлантириш муаммоларидан ажралган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки туризмни иқтисодиётнинг алоҳида, бошқа тармоқ ва соҳалардан ажралган ҳолда қараш мумкин эмас.


Диссертация ишида биз туризмга йўналтирилган инвестицион ресурслар иқтисодий самарадорлигини ошириш билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ этишда масаланинг 2 та муҳим жиҳатига катта эътибор қаратдик. Биринчидан, туризм мураккаб ижтимоий-иқтисодий воқелик сифатида иқтисодиётнинг деярли барча соҳа ва тармоқларига, уларнинг ҳолати ва ривожланиш суръатларига бевосита ва билвосита, у ёки бу даражада таъсир кўрсатади. У асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни шакллантиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади, уларнинг динамикасини белгилашда фаол иштирок этади. Иккинчидан, туризмнинг ўзи миллий иқтисодиётнинг мустақил тармоғи ва унинг ажралмас таркибий қисми сифатида барча тармоқ ва соҳаларнинг кучли таъсири остида, уларнинг бевосита ёрдами воситасида амал қилади ва ривожланади, ўз олдида турган  мақсад ва мураккаб вазифаларни бажаради.

Article Details

How to Cite
Г.Раджабова. (2023). ҲУДУДЛAРНИНГ ТУРИЗМ ИНФРAТУЗИЛМAСИ ВA УЛAРДAН СAМAРAЛИ ФOЙДAЛAНИШ ЖИҲАТЛАРИ. PEDAGOGS, 45(1), 145–147. Retrieved from https://pedagogs.uz/ped/article/view/193
Section
Статьи