ТОЖИКИСТОН ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИНИНГ МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРГА ТАЪСИРИ

Main Article Content

Нуриддинов Муроджон Илхомович

Abstract

Аннотация: Мақолада меҳнат миграциясининг халқаро меҳнат бозорида тутган ўрни ва аҳамияти, шу жумладан Тожикистонда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ундан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинган. Ташқи меҳнат миграциясининг ривожланиши, мамлакатдаги меҳнат миграцияси жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари, меҳнат миграциясининг меҳнат бозори билан боғлиқ жиҳатлари ўрганилган. Хусусан, Тожикистонда ташқи меҳнат миграциясининг шаклланиш ва ривожланиш омиллари, унинг демографик жараёнлар ҳамда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиш ҳолати билан боғлиқлиги кўрсатилган. Ташқи меҳнат миграцияси орқали мамлакатга келиб тушадиган пул жўнатмалари таҳлилини амалга ошириш ва уни аҳоли даромадлари ва турмуш даражасига таъсирини баҳолаш, мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига таъсирини ўрганиш зарурлиги асосланган. Ташқи меҳнат миграциясини давлат томонидан бошқариш зарурлиги ҳамда халқаро меҳнат миграциясининг донор ва реципиент мамлакатлар учун ижтимоий-иқтисодий таъсири, хусусан аҳоли бандлигини таъминлашдаги роли очиб берилган.

Article Details

How to Cite
Нуриддинов Муроджон Илхомович. (2023). ТОЖИКИСТОН ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИНИНГ МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРГА ТАЪСИРИ. PEDAGOGS, 46(2), 138–142. Retrieved from https://pedagogs.uz/index.php/ped/article/view/287
Section
Статьи