ҚЎШМАЧИЛИК ҚИЛИШ ЁКИ ФОҲИШАХОНА САҚЛАШ ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Main Article Content

Жамолдинов Хумоюн Бахтиёрбек ўғли
Абдуназаров Севдиёр Дилшод ўғли

Abstract

Жиноят ҳуқуқида жиноятнинг субъекти устида гап борар экан, ана шу белгиларнинг ўзи (ақли расолиги, қонунда кўрсатилган ёшга етганлиги) тадқиқ қилинади, ҳолос. Шунга кўра, жиноятнинг субъекти тушунчаси жиноятчининг шахси тушунчасига нисбатан тор тушунча ҳисобланади. Шахснинг муайян жиноятнинг субъекти (умумий субъект) бўлиши учун унинг ақли расолиги, муайян ёшга етганлигидан бошқа белгилари жиноят-ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлмай қолади (махсус субъект белгисидан бошқа белгилари). Аммо ҳар бир жиноят содир этишда айбланаётган субъект унинг ўзигагина хос бўлган биологик руҳий (ақлий); ижтимоий хусусиятларга эга бўлади. Биологик белгилари — шахснинг ёши, соғлиғи бўлса, руҳий хусусиятлари — ақлий ривожланганлиги, ўзига хос темпераментлари кирса, ижтимоий хусусиятларига оиладаги хулқи, меҳнатга муносабати, ижтимоий яшаш қоидаларига муносабати ва ҳоказолар киради.Қонун чиқарувчи орган жиноятнинг махсус субъекти белгиларини ишлаб чиқар экан индивиднинг шахсини ифодаловчи барча индвидуал хусусиятларни ҳисобга ололмайди. Қонун чиқарувчи орган жиноятнинг умумий ва махсус  субъектлари белгиларини ишлаб  чиқар экан, шахснинг жиноят содир этишига ўз таъсирини кўрсата оладиган энг муҳим белгиларни жиноят таркиби субъектининг умумий ва махсус белгилари сифатида олган.Қонун чиқарувчи орган шахс индивидуал хусусиятларининг жиноят таркиби субъектининг белгилари доирасига киритилмаган белгилари суд томонидан жазони енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олиниши мумкин.

Article Details

How to Cite
Жамолдинов Хумоюн Бахтиёрбек ўғли, & Абдуназаров Севдиёр Дилшод ўғли. (2024). ҚЎШМАЧИЛИК ҚИЛИШ ЁКИ ФОҲИШАХОНА САҚЛАШ ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ. PEDAGOGS, 57(1), 93–95. Retrieved from https://pedagogs.uz/index.php/ped/article/view/1230
Section
Статьи